Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда транспорт оқими қарийб 1,5 баробарга ортиб, мавжуд йўллар қуввати бу оқимга бардош бериши қийин кечмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов маълум қилди.
Хусусан, Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишувида транспорт қатнови йўл қувватига нисбатан 191 фоиз, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари чорраҳасида эса 141 фоизни ташкил этмоқда.
«Бу эса тирбандлик, ортиқча чиқим, йўловчи ва ҳайдовчилар хавфсизлиги деганидир», — деди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.
Изоҳ (0)