Футбол бўйича Аргентина термаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси мамлакат терма жамоаси сафидаги 50-голини киритди, деб хабар беради «Чемпионат».
Ушбу воқеа Жанубий Америка қитъасидаги ЖЧ–2018 саралаш баҳслари 6-турида, Аргентинанинг Боливияга қарши кечган ўйинининг 30-дақиқасида юз берди. 28 ёшли ҳужумчи пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Маълумот учун, Лионель Месси 2005 йилдан буён Аргентина терма жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. У шу кунгача мамлакат термасида 106 ўйинда майдонга тушган.
Изоҳ (0)