Instagram фойдаланувчиларга 60 сониягача бўлган видеороликларни жойлаштириш имкониятини беради. Бу ҳақда сервис блогида маълум қилинган, дея хабар қилади «РБК».
Компаниянинг билдиришича, кейинги олти ой мобайнида Instagram орқали видео кўраётганлар сони 40 фоизга ошган. Янги функцияни айрим фойдаланувчилар 29 март, сешанбадан бошлаб ишлатиши мумкин. Яқин ойлар ичида эса ундан ижтимоий тармоқнинг барча мижозлари фойдаланади.
Маълумот учун, ҳозирда Instagram’да 3 дан 15 сониягача бўлган видеони жойлаштирса бўлади.
Изоҳ (0)