«Mobinfo.uz» Ўзбекистондаги йирик мобил алоқа оператори абонентларидан бирининг саволига жавоб берди. У тўққиз кун ичида 3 Гб мобил трафикни ўзи билмаган ҳолда сарфлаб қўйганидан шикоят қилган эди. Бу вақт ичида у на Google Play Маrket, на қидирув тизимидан фойдаланган ва на Интернетда видео томоша қилган, шунчаки Facebook мобил дастурини ишлатган. Бироқ натижада, телефон ҳисобидаги маблағ тугаб, алоқа ўчирилган.
Нашр ушбу муаммони ҳал қилишнинг бир нечта усулларини таклиф этди. Таъкидлаш жоиз, Facebook мобил дастури мобил трафикни «еб қўйиш» бўйича рекордчи ҳисобланади (Иккинчи ўринда эса Instagram). Бундан ташқари, дастур смартфоннинг тезкор хотирасида катта жойни эгаллайди. Ушбу муаммонинг ечимлари қуйидагилар:
- Facebook дастурининг лайт-версиясини ўрнатинг, у трафикни ўн баробар камроқ сарфлайди;
- Facebook’да видео кўрманг. Созламаларга кириб, Facebook‘да видеонинг автоматик юкланиши (3G ва 4G орқали)ни ўчириб қўйинг;
- Facebook’ни фақат браузер орқали очинг — трафикни тежайсиз;
- Facebook‘ни янгилаш ҳақида келадиган билдиришномаларни ўчириб қўйинг;
- Фон режимида ҳам Facebook кўп трафик «ейди», ушбу функцияни Hybernation Manager дастури ёрдамида ўчириб қўйинг;
- Созламаларда бошқа автоматик янгиланмаларни ҳам ўчириб қўйинг.
Изоҳ (0)