Американинг Apple компанияси акциялари 21 мартдаги янги iPhone SЕ тақдимотидан сўнг тушиб кетди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». У билан бирга янги 10 дюймли iPad Pro ҳам намойиш этилган эди.
Apple акцияларининг навбатдаги тақдимотдан сўнг пасайиши одатий ҳол. Барча намойишлар, ҳатто энг муваффақиятлилари ҳам, доим шундай вазиятни юзага келтирган. Бироқ бироз вақтдан сўнг ё барчаси ўз жойига тушган ё рақамлар сезиларсиз равишда ўзгарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple корпорацияси 4 дюймли экранга эга iPhone SЕ смартфонини тақдим этгани ҳақида хабар берилди.
Изоҳ (0)