Бутундунё мулоқот майдони — Twitter оммавий микроблоги ишга тушганига 10 йил тўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2006 йил 21 март куни унинг асосчиларидан бири Жек Дорси «Мен ўз ‘твиттер’имни яратяпман» деган илк хабарини жўнатган. Шундан бери ижтимоий тармоқ 35 тилда юритиладиган, ойлик аудиторияси 320 миллион фойдаланувчига етадиган қудратли ресурсга айланди. Компания офислари дунёнинг 35 давлатида жойлашган, аксар аккаунтлар ҳам (79%) АҚШдан ташқарида.
«Twitter – жаҳонда қандай янгилик ва у нима учун рўй бераётганини билишнинг энг оддий усули. Уни аллақачон улғайган болакайга ўхшатиш мумкин. Мазкур сервис янгиликларни бир зумда тарқатиш имкониятини беради», — дея таъкидлаган ҳозирда компания бошқарувчиси лавозимини эгаллаб турган Дорси NBC телекомпаниясига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)