Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Брюсселда содир этилган терактлар муносабати билан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бош вазир Брюссель воқеалари муносабати билан вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилишини ўтказади», — деб маълум қилди бош вазирнинг матбуот хизмати.
22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида хабар берилди.