Брюсселнинг Луа кўчасида портлаш юз берди. «ТАСС» хабарига кўра, портлаш сапёрлар томонидан амалга оширилган.
«Сапёрлар Луа кўчасидаги шубҳали ўрамни портлатиб юборди. Бунда гап янги теракт ҳақида бораётгани йўқ», — дейилади Бельгия федерал полицияси ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюсселда аэропорт ва метрода портлашлар юз берди. Ҳукумат аэропортдаги портлашларни теракт деб тан олди, аҳолига кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)