Ижтимоий тармоқларда #PrayForBrussels ва #JesuisBrussels хештеглари оммалашмоқда. Twitter ва Facebook’нинг турли мамлакатлардаги фойдаланувчилари Брюсселдаги портлашлар муносабати билан ҳамдардлик билдирмоқда.
«Бу тонг ‘Завентем’ аэропортида юз берган фожианинг барча қурбонлари учун илтижо қиламиз»
Our prayers go out to all involved in the tragedy that happened this morning at Zaventem. #prayforbrussels pic.twitter.com/a2Pnrwkc3j
— DX-Solutions (@DXsolutionsBVBA) March 22, 2016
«Телба дунё! Мен инсонларни кўряпман, лекин инсонийликни эмас»
I see humans,no humanity #prayforbruxelles #JeSuisBrussels #brussels #victims #terrorism pic.twitter.com/t5ss9ssK3O
— Giulia Boccoli (@GiuliaBoccoli) March 22, 2016
«Бунга ишониб бўлмайди. Биз яшаётган дунё қанчалар даҳшатли»
https://twitter.com/WW1DUpdates/status/712216950982762496«Бугун менинг мамлакатимга ҳужум қилишди. Мен #БрюсселUchunIltijoQil деб сўраган бўлардим, бироқ тўхташ вақти келди. Келинглар, #TinchlikUchunIltijoQilaylik»
https://twitter.com/Bibipictures_/status/712196446926282752Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Брюссель аэропорти ва метросида камида учта портлаш юз берди. Портлашлар оқибатида, турли ҳисоб-китобларга кўра, 20—30 киши ҳалок бўлган (расмий маълумотлар эълон қилинганича йўқ). Терактлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)