Марокашнинг «Ража Касабланка» ва «Шабаб Риф ал-Хосейма» футбол клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг ишқибозлар томонидан Касабланка кўчаларида келтириб чиқарилган тартибсизликлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўқнашувлар учрашув якунига етиши билан бошланган. «Ража» ишқибозлари трибунада машъалалар ёқиб, уни рақиб жамоа мухлисларига қарата улоқтира бошлаган.
Оқибатда стадионда тартибсизликлар бошланиб, сўнг шаҳар кўчаларида давом этган. Тўқнашувлар давомида бир неча полициячи тан жароҳати олган. Полиция 30 дан ортиқ одамни ҳибсга олгани айтилмоқда.
Марокаш қироллик футбол федерацияси раҳбари Фоузи Лекжъа фожиали воқеалар якуни бўйича қарор қабул қилиш учун, 20 март, якшанба куни федерация тартиб-интизом қўмитасининг фавқулодда йиғилишини ўтказади.
Изоҳ (0)