Россия Суриядан қўшинларини олиб чиқиши ҳақида АҚШни олдиндан огоҳлантирмаган. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жош Эрнест маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Россия АҚШга мазкур қарор ҳақида тўғридан-тўғри огоҳлантирув жўнатмаган. Бироқ, хабарингиз бор, президент Обамада, олдиндан режалаштирилганидек, президент Путин билан телефон орқали боғланиш ва Сурия ҳамда Украинадаги вазият борасида муҳокамани давом эттириш имконияти бўлган. Россия раҳбариятининг қарори Суриядаги вазият ва қарама-қарши томонларнинг музокараларига қандай таъсир ўтказишига баҳо беришга ҳали эрта. Россия ушбу музокараларда самарали роль ўйнашда давом этса, бу Сурия халқи, минтақа мамлакатлари, шунингдек, АҚШ ва Россия учун яхши янгилик бўлади», — дея таъкидлаган Эрнест.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия контингентининг Суриядан олиб чиқилиши музокаралар натижаси эмас, балки президент Владимир Путиннинг қарори бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)