Миср адлия вазири Аҳмад аз-Зинд истеъфога чиқарилди, деб хабар беради Meduza.
Телевидениедаги интервьюси чоғида аз-Зинд, «қонунни бузган тақдирда, ҳатто пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳам шахсан қамоққа олган бўлар эдим», деб баёнот берди.
«Худо мени кечирсин», — деб қўшимча қилди вазир юқоридаги сўзлардан сўнг.
Эртаси куни аз-Зинд бу сўзлари учун кечирим сўради. Шунга қарамай, мамлакат бош вазири Шариф Исмоил уни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)