Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги Анқарадаги теракт қурбонлари сони 37 кишига етганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Анқаранинг Казилай туманида юз берган портлаш оқибатида 34 киши ҳалок бўлгани, яна 125 киши жабрлангани хабар берилган эди.
Ҳукумат теракт ортида қайси ташкилот турганлигини бугун, 14 март куни маълум қилиши кутилмоқда.
Теракт шаҳарнинг бир нечта банк, метро станцияси, автобус бекати ва хиёбон жойлашган қисмида юз берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, портловчи моддалар жойланган автомобиль автобусга келиб урилган.
Изоҳ (0)