АҚШ президентлиги лавозимига Республикачилардан номзод бўлишга даъвогар техаслик сенатор Тед Круз 12 март, шанба куни Вайоминг штатида бўлиб ўтган партия фаоллари йиғилишидаги (кокус) овоз бериш натижаларига кўра ғалаба қозонди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бюллетенлар бўйича якуний натижаларга кўра, Круз 66,3 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни 19,5 фоиз овоз тўплаган Флорида штати сенатори Марко Рубио, ҳамда учинчи ўринни 7,2 фоиз овоз тўплаган миллиардер Дональд Трамп эгаллади.
Тўртинчи ўриндан жой олган Огайо губернатори Жон Кейсик бирорта ҳам овоз олмаган.
Изоҳ (0)