«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 115,26 долларгача пасайтирганлигини маълум қилди, деб ёзади «Infocom.uz».
Жорий йилда тарифлар бунгача ҳам арзонлаштирилган эди. Хусусан, 13 январдан 1 Мбит/сония учун 156,24 долларгача, 1 февралдан 141,94 долларгача, 17 февралдан 136,34 долларгача, 1 мартдан 133,62 долларгача арзонлаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда тарифлар 17 марта пасайтирилган эди. 2015 йилнинг январида у 1 Мбит/с учун 259,29 долларни ташкил этган бўлса, декабрь ойида 157,60 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)