Ингушетия ИИВ журналистларга ҳужум қилиш ҳолати бўйича безорилик ва мол-мулкни қасддан йўқ қилиш бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда ҳужумга дучор бўлган «Медиазона» нашри журналисти Егор Сковороданинг маълумотига таяниб, Meduza хабар берди.
Жабрланганлар ҳужумдан сўнг Ингушетиядаги Сунжа ички ишлар органларига етказилган.
Аввалроқ, 9 март куни «Қийноқларнинг олдини олиш қўмитаси» томонидан уюштирилган пресс-тур доирасида Ингушетия ва Чеченистонга борган қўмита ходимлари, норвегиялик ва швециялик журналистлар, The New Times ҳамда «Медиазона» мухбирлари, жами 8 кишидан иборат гуруҳ икки республика чегарасида калтакланиб, улар тушган микроавтобус эса ёқиб юборилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)