Тошкентнинг Бектемир туманида бунёд этилган «Камолот» уйлари ёш оилаларга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Камолот» уйлари бошланғич бадал тўланмасдан, 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр белгиланган ҳолда берилаётгани ёш оилалар, жумладан, пойтахтликларга қулайлик яратмоқда. 2015 йилда Тошкент шаҳрининг Сергели, Учтепа ва Бектемир туманларида 160 хонадонли 5 та «Камолот» уйи ёш оилаларга топширилганди.
Жорий йилда ҳам ушбу анъана давом эттирилмоқда. Январь ойида Миробод ва Чилонзор туманларида ҳар бири 32 хонадондан иборат 3 та «Камолот» уйи барпо этилганди. Бектемир туманида фойдаланишга топширилган янги уй ҳам улар қаторидан ўрин олди.
Изоҳ (0)