«Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике «Райо Вальекано»га қарши (5:1) кечган ўйинда жамоадоши Хавьер Маскеранога пенальтидан тўп тепишни таклиф қилганини айтди, деб хабар беради «Чемпионат».
Учрашувнинг 68-дақиқасида «Райо Вальекано» дарвозаси томон пенальти белгиланган эди. Пике стандарт вазиятни Маскеранога амалга оширишни таклиф қилди, бироқ аргентиналик рад жавобини берди. Тўп олдига келган Луис Суарес эса пенальтидан гол кирита олмади. Шунга қарамай, бу «Барселона»га йирик ҳисобда ғалаба қозонишга халал бермади.
Аввалроқ Пике жамоадоши Маскеранони афсона дея атаган. Сабаби аргентиналик футболчи 2010 йилда «Барселона»га келганидан буён рақиблар дарвозасига бирор марта ҳам гол киритмаган. Аммо тўрт бора ўз дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» мухлислари Маскерано жамоа сафида биринчи голини уришида Мессидан ёрдам сўраганди.
Изоҳ (0)