АҚШ президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон, агар бу лавозимга сайланса, номаълум учар жисмлар (НУЖ) ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилишга ваъда берди. Бу ҳақда унинг сайловолди штаби раҳбари Жон Подестага асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
2015 йилнинг декабрида Клинтон хоним НУЖ билан боғлиқ сирларнинг охирига етиб боришни ният қилганини тан олган эди. CNN телеканали бу сўзларни ҳазилга йўйганди, лекин Подеста интервьюлардан бирида масала жиддий муҳокама қилинганини эътироф этди.
Ҳиллари Клинтоннинг рақиби Берни Сандерс, бу янгиликка муносабат билдираркан, унга НУЖ билан боғлиқ фитналар назарияси эмас, америкаликларнинг асл муаммолари қизиқлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)