Хитой божхоначилари Гонконгдан Шэньчжэнга тўққиз мингта хотира картасини ўз танасига скотч ёрдамида ўраб олган ҳолда олиб ўтишга уринган эркакни қўлга олди, дея хабар бермоқда South China Morning Post.
Божхоначилар ҳисоботида айтилишича, хотира карталарининг умумий қиймати қарийб 15 минг долларни ташкил этган. Эркак давлат хизматчиларига 7,6 минг доллар пора таклиф қилган.
Ушбу воқеадан бир соат аввал худди шу йўл билан кекса аёл 10 мингта хотира картасини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган, у ҳам ҳибсга олинган.
Нашр таъкидлашича, хитойлик божхоначилар контрабандачиларни электрон қурилмалар билан мунтазам равишда қўлга туширади, чунки Гонконгда улар кўпинча арзон нархда сотилади.
Изоҳ (0)