Аргентина ҳукумати 2001 йили реструктуризацияга рози бўлмаган энг йирик фондларга 4,6 миллиард доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда Буэнос-Айрес ва кредиторлар ўртасидаги музокараларда воситачилик қилган Даниэль Поллак маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Аргентина ва Пол Сингернинг Elliot Management фонди ўртасидаги 15 йиллик баҳс якунига етмоқда. Буэнос-Айрес жами қарздорликнинг 75 фоизга яқинини тўлаб беради», — дейди Поллак.
Elliot Management бошчилигидаги кредиторлар гуруҳи билан келишув унинг шартлари Аргентина парламенти томонидан маъқулланганидан сўнг кучга киради.
Изоҳ (0)