Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги пайтларда машғулотлар вақтида аввалгидек иштиёқ билан шуғулланмаяпти. Бу ҳақда Sportyou’га таянган ҳолда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик футболчининг машғулотларда иштиёқсиз ҳаракат қилиши «Қироллик клуби» аъзоларини ҳайрон қолдирган. Роналдунинг жамоадошлари унинг машғулотлар вақтида деярли ҳаракат қилмаслиги, ўйинлар олдидан эса тайёргарлиги буткул ўзгарганини таъкидлаган.
Аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес келаси мавсумда Роналдуни жамоа сафида кўрмаётгани ҳақида ўз ҳамкасбларига айтиб ўтгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)