2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини молиялаштиришга давлат бюджетидан 2015 йилгига нисбатан 10 фоиз кўпроқ пул ажратилиб, молиялаштиришнинг умумий ҳажми 11 миллиард сўмга етади. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси маълум қилди.
ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга кўрсатилган 11 миллиард сўмлик сумманинг 5,23 миллиард сўмлик қисми ёки 47,5 фоизи давлат грантлари шаклида йўналтирилади. Бу кўрсаткич 2015 йилгига нисбатан 10,1 фоизга кўпроқдир.
2016 йилда, давлат органларининг буюртмаларидан келиб чиқиб, 2,3 миллиард сўм ёки умумий маблағнинг 21 фоизи давлат ижтимоий буюртмалари шаклида ажратилади. Давлат субсидияси олувчи ташкилотларга ажратилаётган маблағ миқдори 3,47 миллиард сўмни ташкил қилади.
Қайд этишларича, ушбу пулларни мақсадли йўналтириш учун 2016 йилда 60 дан ортиқ устувор йўналишни ўз ичига олган 6 та мавзуда давлат грант танловларини эълон қилиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)