Бри Ларсон «Хона» фильмидаги ижроси учун 2015 йилнинг энг яхши актрисаси деб топилиб, «Оскар» мукофоти билан тақдирланди, деб хабар берди «ТАСС».
Унинг номинация бўйича рақибалари Кейт Бланшетт («Кэрол»), Женнифер Лоуренс («Жой»), Сирша Ронан («Бруклин») ва Шарлотта Рэмплинг («45 йил») бўлди.
26 ёшли актриса муқаддам ушбу роли учун «Олтин глобус» ва BAFTA мукофотларига ҳам сазовор бўлган эди.
Изоҳ (0)