Шоҳрух рэпер ўғли Ислом ҳақида сўзлаб берди, дея хабар бермоқда «Суғдиёна» газетаси.
«Ота бўлган куним ҳеч қачон ёдимдан чиқмаса керак. Унутиш ҳам мумкин эмас. Ота бўлишнинг ҳис-ҳаяжони бошқача. Ҳеч нарса тенг келолмайди. Фахр, меҳр... ва масъулиятни ҳис қилдим», — деди Шоҳрух рэпер.
«Ўғлим ҳозир бир ёшда. У билан вақт қандай ўтганини билмай қоламан. Ойимнинг айтишича, болалигимда ҳам ҳозиргидек оғир-босиқ бўлганман. Аммо неварасида бугун умуман аксини кўраяпти. Ислом жуда шўх ва бир ерда ўтирмайди. Доим нималардир билан банд», — деди хонанда.
«Энди-энди тили чиқяпти. Ўзининг тилида нималарнидир гапиради. Балки ана шу сўзлари ичида ‘дада’ дегани ҳам бордир, билмадим», — дея қўшимча қилди Шоҳрух.
Изоҳ (0)