Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кеча, 27 февраль куни «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико»га қарши (0:1) кечган Испания чемпионати 26-тур ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Sports.ru».

Фото: AFP

Фото: AFP

«Испания чемпионатида кураш якунланди. Ўз майдонимизда ‘Атлетико’дан учралган мағлубият биз учун оғир зарба бўлди. Мен футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Кейинги мавсумда биз бир қатор ўзгаришлар киритамиз.

Оғир вазиятда қолганимизга қарамай, профессионалликни сақлаб қолишимиз керак. Мен қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини излайман. ‘Атлетико’га мағлуб бўламиз деб ўйламагандим», – дейди Зидан.

«Реал» – «Атлетико» ўйинида ягона голга меҳмонлар ҳужумчиси Антуан Гризманн учрашувнинг 53-дақиқасида муаллифлик қилди.

Қайд этиш жоиз, ғалабадан сўнг «Атлетико» очколар сонини 58 тага етказиб, иккинчи ўринни сақлаб қолди. 54 очко билан қолиб кетган «Реал» учинчи ўриндан силжимади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди