Кеча, 26 февраль оқшомида Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VI мавсумидан ўрин олган навбатдаги жанглар ўтказилди. Унда Uzbek Tigers жамоаси Пуэрто-Риконинг Puerto Rico Hurricanes боксчиларига қарши рингга кўтарилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Кеча, 26 февраль куни бўлиб ўтган жангларда рингга чиққан ўзбекистонлик боксчилар Аброр Қодиров, Элнур Абдураимов, Достон Турдиев, Шуҳрат Абдуллаев ҳамда Сардор Абдуллаев мос равишда рақиблари Кейбер Авилла, Стивен Руидиаз, Самуэль Кедено, Хуан Карилло ва Валавикус Мантасни мағлубиятга учратди. Умумий натижага кўра, Uzbek Tigers 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, мавсумнинг дастлабки учрашувида Ўзбекистон жамоаси Сан-Хосе шаҳрида ўтказилган илк тўқнашувида Пуэрто-Рико боксчиларига қарши рингга кўтарилиб, ўшанда ҳам 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
«D» гуруҳидан ўрин олган Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги навбатдаги учрашувини бугун, 27 февраль куни Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига қарши ўтказади.
Шунингдек, 26 февраль куни APB йўналишида ҳам учта жанг ўтказилди. Ушбу жангларда Ўзбекситон вакиллари Жасурбек Латипов, Дилшод Маҳмудов ва Исроил Мадримов мос равишда мўғулистонлик Мурдум Энгене Гандулам, испаниялик Юба Ндиае Сиссохо ва ҳиндистонлик Кришан Викаш Ядавдан устун келди.
Изоҳ (0)