22—27 февраль кунлари Тошкентдаги Инҳа университетида Ўзбекистондаги биринчи Рекрутинг мактабининг интенсив курслари бўлиб ўтмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади — ёш мутахассисларни халқаро амалиётга асосланган мутлақо инновацион дастур бўйича персонал қидириш ва танлаб олишга ўргатиш.
HR бўйича таянч кўникмалардан ташқари, тингловчилар маҳаллий бозорга хос алоҳида хусусиятлар ҳамда маҳаллий амалиётга халқаро услубиятларни жорий қилиш сирларини билиб олади.
Интерактив ва ситуатив ўйинлар ёрдамида курс тингловчилари турли йўналишлар бўйича рекрутинг вазифалари ва услубларини очиқ-ойдин аниқлаштириб олади. Машғулотлар дастури устида мамлакатнинг HR соҳасидаги энг яхши экспертлари иш олиб борди. Ҳозирда уни йирик компанияларнинг HR-мутахассислари амалда синаб кўрмоқда. Илк тингловчилар айнан улар бўлди.
Келажакда Рекрутинг мактаби базасида етакчи HR-мутахассислар нетворкинги ташкил этилади, бу доимий равишда тажриба алмашиш имконини беради.
Изоҳ (0)