Метеорологик кузатувларнинг февраль ойи тарихи бўйича Тошкент шаҳрида янги рекорд қайд этилди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 2016 йил 25 февраль куни ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилган.
Бунгача Тошкент шаҳри тарихидаги февралнинг энг иссиқ куни 2004 йилнинг 12 феврали эди — ўшанда шаҳарда ҳаво ҳарорати +25,7 даражагача кўтарилган.
Эътиборли томони, 2016 йил феврали 29 кун давом этади ва 25 февралдан кейинги тўрт кун давомида рекорд яна янгиланиши эҳтимоли йўқ эмас.
Изоҳ (0)