АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари жорий ҳафтада иккинчи марта «Минитмен-3» қитъалараро баллистик ракетаси синовини ўтказди. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Стратегик ракета учирилишида қатнашган АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уорк синов стратегик рақиблар – Россия, Хитой, Шимолий Кореяга Вашингтонда ҳам самарадор ядровий қурол борлиги ҳақида ўзига хос хабар эканлигини таъкидлаб ўтди.
«Биз бу ишни шунинг учун қилдик, – тушунтирди амалдор. – Биз, руслар ва хитойликлар ўзимиздаги ракеталар қай даражада ишончлилигини текшириш учун мунтазам равишда шундай синовлар ўтказиб турамиз. Бу, зарур бўлганда, давлатимиз ҳимояси учун ядровий қурол ишлатишга ҳозирлигимиз ҳақидаги сигнал ҳамдир».
Изоҳ (0)