24 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Bellingcat Малайзиянинг MH17 самолётини уриб туширишда Россия ҳарбийлари ва Путинни айблади. Bellingcat халқаро тадқиқот гуруҳи Малайзия самолёти уриб туширилиши борасидаги янги фактлар ошкор этилган ҳисоботни эълон қилди.
2. Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 69-ўринни эгаллади. Жанубий Африка Республикаси ушбу рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон иккинчи, Косово учинчи ўринни банд этди.
3. Тошкентда ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича 121 йиллик рекорд янгиланди. Бунда гап 22 февралдаги рекорд ҳақида. 23 февраль куни Термизда рекорд ўрнатилди, 25 февраль куни эса Тошкентда ҳарорат +24 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
4. Дональд Трамп Невада штатидаги кокусда ғолиб бўлди. Демократлар орасида эса Ҳиллари Клинтон рақиби Берни Сандерсни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
5. Ўзбекистонда давлат органларининг «очиқлик индекси» эълон қилиб борилади. Бунда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги алоҳида мезон этиб белгиланди.
Изоҳ (0)