АҚШ давлат котиби Жон Керри сенат олдидаги чиқишида Сурия шимолида «хавфсизлик ҳудудини» қўллаб-қувватлаш учун 15 мингдан 30 минггача аскардан иборат контингент керак бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Пентагоннинг ҳисоб-китоби бўйича, мамлакат шимолида ҳақиқий хавфсизлик ҳудудини таъминлаш учун бизга 15 мингдан 30 минггача аскар зарур. Биз бунга тайёрмизми?» — деди давлат котиби.
Вашингтонда Суриядаги ҳаракатлар бўйича иккинчи режа муҳокама этилаётганлиги таъкидланмоқда. Бу режа ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув бузилган тақдирда, қуруқликда операцияларни амалга оширишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)