Непалнинг тоғли ҳудудларидан бирида бортида 21 киши бўлган кичик йўловчи ташувчи самолёт йўқолди. Бу ҳақда, AP агентлигига таяниб, «Газета.ru» ёзмоқда.
Покхара шаҳри аэропорти вакилининг сўзларига қараганда, Tara Air авиакомпаниясининг Twin Otter самолёти диспетчерлар билан алоқани йўқотиб қўйган, шундан бери ундан хабар олиш имконияти бўлмаган.
Бортида 18 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Покхарадан Жомсом шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди.
Изоҳ (0)