Фижидаги «Уинстон» циклони қурбонлари сони 42 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Ден Гавиди маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Олдинроқ офат оқибатида 36 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
14 мингга яқин киши эвакуация марказларида жон сақламоқда, бундай марказлар очилиши давом этмоқда. Жабрланганларга ҳарбий-денгиз кучлари кўмак бермоқда.
Расмийлар 30 кунлик муддатга фавқулодда ҳолат жорий этди, бир ҳафтага мактаблар ёпиб қўйилган.
Изоҳ (0)