Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Евро–2016 мусобақасидан сўнг «Челси» клубини ўз бошқарувига олиш учун розилик берди. Бу ҳақда «Sports.ru» нашрига таянган ҳолда «Uff.uz» хабар бермоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 46 ёшли мутахассис Лондон клуби билан оғзаки келишувга эришган. Италиялик мураббий шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етадиган Гус Хиддинк ўрнини эгаллайди.
Қайд этиш жоиз, Антонио Конте 2011–2014 йиллар давомида «Ювентус» жамоасини бошқарган ва уч маротаба Италия чемпиони бўлган.Аввалроқ, «Челси» клуби бош мураббийлигига Массимилиано Аллегри ва Диего Симеоне асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилганди.
Изоҳ (0)