Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 февраль клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси мусобақасига старт берилади. Бўлажак турнирда порлаши кутилаётган «Пахтакор» жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ОФК расмий сайтининг назарига тушди.

Фото: «Оламспорт»

Фото: «Оламспорт»

Тошкентнинг «Пахтакор» сафида Ўзбекистон чемпиони ҳамда мамлакат тўпурарига айланган Игорь Сергеев ўзбек футболи намоёндалари Игорь Шквирин ва Александр Гейнрих давомчиси сифатида эътироф этилмоқда.

«Апрель ойида 23 ёшини қаршилайдиган ҳужумчи шу кунгача Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида 18 маротаба майдонга тушиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган. Тажрибали ҳужумчи рақиб жарима майдончасида ҳимоячиларга муаммолар туғдиришга ва сермаҳсул ўйин кўрсатишга қодир», — дейилади сайтда.

Шунингдек, ОФК расмий сайти ОЧЛ-2016 мусобақасида «Пахтакор» тарбияланувчилари Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов ҳамда Владимир Козак ёрқин ўйинлари билан ажралиб туришга қодир эканини таъкидлаб ўтган.

Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» Осиё чемпионлар лигаси «С» гуруҳидан ўрин олган. Унинг рақиблари «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Тракторсози» (Эрон) ва «Ал Жазира» (БАА) жамоалари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛ-2016 гуруҳ баҳсларидаги илк ўйинини Тошкентда, «Ал Ҳилол» жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 24 февраль, чоршанба куни «Пахтакор» марказий стадионида, соат 16:30 да бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди