АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Саманта Пауэр ва унинг франциялик ҳамкасби Франсуа Делаттр Россия томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашига Сурия бўйича киритилган резолюция лойиҳасининг келажаги йўқлигини баён қилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Россия Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга чек қўйишни талаб қилиб, 19 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгашига резолюция лойиҳасини тақдим қилган.
Лойиҳа Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ мажлисида муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)