• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    New York Times: Нефть келтирган бойлик саудияликларни ишёқмас қилиб қўйди

    Нефть нархининг тушиб кетиши Саудия Арабистони иқтисодиётига оғир зарба бўлибгина қолмади – қиролликнинг деярли барча соҳалари углеводородлар экспорти ҳисобидан ҳаракатга келтириларди. Бутун мамлакат аҳолиси нефть даромади ҳисобига кун кечиришга ўрганиб қолганди, шу боис улар янги иқтисодий шароитларга кўникишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Ёшлар хусусий секторда ишлаб, пул топишга мажбур бўлмоқда. Нефть нархининг тушиши Саудия Арабистони халқини қандай таҳдидларга рўбарў қилаётгани ҳақида The New York Times таҳлилчиси Бен Хаббард ҳикоя қилиб берди, деб ёзади Meduza сайти.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    Саудия Арабистони бюджетида нефть даромади 90 фоизни ташкил қилади. Ўнлаб йиллар давомида айнан нефть савдоси мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида тўкин-сочинликни ва ривожланишни таъминлаб келаётган эди. Қироллик оиласи аҳоли билан бойликларни бўлишар, электр энергиясини текıнга узатар, одамларни бепул олий таълим, соғлиқни сақлаш тизими ва иш ўринлари билан таъминлаб келарди. Давлат сектори меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг 70 фоизини иш билан таъминлайди. Давлат секторида иш вақти қисқа, маош эса катта. Ҳатто хусусий сектор ҳам давлат субсидияларига қаттиқ боғланиб қолган.

    Амалда қироллик оиласининг ҳокимият тепасида бўлишини ҳам нефть таъминлаб турибди. Саудия жамоат келишуви солиқ тўлаш мажбуриятидан қутулиш эвазига сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлардан воз кечишни назарда тутарди. 2014 йил июнидан буён нефть нархи баррелига 100 доллардан 30 долларга тушиб кетди ва бу тизим хавф остида қолди. Ҳукумат бюджет харажатларини кескин камайтиришга, қиммат лойиҳалардан воз кечишга, вазирлик ва идораларнинг бюджетларини қисқартиришга мажбур бўлди. Бугунги кунда аҳолини солиққа тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Мамлакат аҳолиси янги реаллик қаршисида турганида одамларнинг аксарияти бунга тайёр эмаслиги маълум бўлиб қолди. Айниқса ёшларга қийин бўлмоқда, 30 ёшгача бўлган фуқаролар эса мамлакат аҳолисининг 70 фоизини ташкил қилади.

    Саудияликларнинг илгариги авлоди университетдан сўнг дарҳол давлат ишига кириб олишига ишонарди. Эндиликда давлат секторидаги иш ўринлари тез суръатларда қисқармоқда, ва ёшлар хусусий секторда иш қидиришга мажбур бўлмоқда, хусусий соҳада эса маошлар ва имтиёзлар камроқ, бунинг устига, ишни йўқотиб қўйиш эҳтимоли ҳам баланд.

    Бепул таълим мамлакатда юқори малакали ишчи кучининг пайдо бўлишига олиб келмади, шу боис муҳандислар, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар қиролликда асосан чет элликлардир. Маҳаллий мутахассисларни ишлашга ундаш ҳозирча натижа бермаяпти, боз устига, чет элликларнинг минимал маоши ойига 320 долларни ташкил қилгани ҳолда, маҳаллий аҳоли вакилларига эса энг камида 1460 доллар тўлаш лозим.

    Иқтисодиётчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳар йили Саудия Арабистони меҳнат бозорига 250 000 нафар ёш мутахассис чиқади. Аммо уларнинг кўпчилиги иш топа олмайди; ҳатто давлат маблағи ҳисобидан чет элда ўқиб келган ёшлар ҳам баъзан талабга жавоб бера олмайди ёки иш топа олмайди. Иш топганлар эса меҳнат шароитларидан норози.

    «Бу яхши тажриба, аммо ишни йўқотиб қўйишинг мумкин, дам олишга вақт йўқ, – дейди хусусий клиникада ишлаб, сўнг бўшаб кетган 24 ёшли Али ал-Ариёний. – Иш куни жуда узун, ҳатто чекишга ҳам чиқаришмайди».

    «Ар-Риёддаги McDonald’s ишчилари, жами тўрт киши, чекишга чиққанида қурган суҳбатларига гувоҳ бўлдим. Таъкидлашларича, ишлаш яхши, лекин барибир уларнинг авлоди қийинчиликларга дуч келади.

    ‘Ҳукумат яхши, – дейди 21 ёшли Аҳмад Муҳаммад. – Шунчаки бизнинг авлодимиз айниган’.

    Ҳамкасбларига унинг фикрига қўшилади:

    ‘Ҳа, ҳамма уйда ўтириб пул топишни истайди’».– деб хулоса қилади муаллиф.

    19.02.2016, 10:49   Изоҳ (0)   46207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ходорковский ўзининг Путин олдидаги мажбуриятларини «Кремлнинг уйдирмаси» деб атади

    19.02.2016, 10:48

    Халқаро коалицияни Суриянинг 38 нафар тинч фуқароси ўлимида айблашди

    19.02.2016, 10:20

    Трамп АҚШ президентлигига «пойгалар»да етакчи ўринларни сақлаб турибди

    19.02.2016, 09:39

    Саудия Арабистони нефть қазиб чиқариш ҳажмини камайтиришдан бош тортди

    19.02.2016, 09:28

    2011 йили Домодедово аэропортида рўй берган теракт иши бўйича унинг эгаси қўлга олинди

    19.02.2016, 09:19

    Украина жаримани тўлаши учун «Газпром»га икки ой муҳлат берди

    19.02.2016, 09:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:26

    Эрдўғон Путин ва Трамп билан Истанбулда учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқчи

    Дунё | 25 июл, 19:19

    Саккиз нафар футболчи “Барселона”нинг янги сардори бўлишга даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 июл, 19:06

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:00

    Дунёни забт этган ифорлар: барча даврларнинг энг яхши 10 та атири

    Аёллар саҳифаси | 25 июл, 18:50

    Қозоғистонда EC-145 ҳарбий вертолёти йўқолиб қолди

    Дунё | 25 июл, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.