Россия Тергов қўмитаси 2011 йилда Домодедовода рўй берган теракт бўйича очилган жиноий иш доирасида аэропорт эгаси Дмитрий Каменшик қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унга «Икки ва ундан ортиқ шахс ўлимига сабаб бўлган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган иш ёки хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
2011 йил 24 январда террорчи-худкуш аэропорт халқаро терминалининг кутиш залида ўзини портлатиб юборган, бунинг оқибатида 37 киши ҳалок бўлганди. 2015 йили Тергов қўмитаси Домодедовонинг бир қатор раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғади.
Изоҳ (0)