Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Москва шаҳридаги Домодедово аэропортининг асосий эгаси Дмитрий Каменшик 2011 йилда юз берган теракт асосида қўзғатилган жиноят иши бўйича ўн йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда терговчи берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Москвадаги Басманний судининг суд мажлисида иштирок этган терговчининг таъкидлашича, Каменшик ўн йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин ва у жазо хавфи остида қочишга ҳаракат қилиши эҳтимоли бор.

Дастлаб, Россия Тергов қўмитаси тадбиркорни ҳибсга олишни сўраб судга илтимоснома киритган эди. Суд мажлисида аниқланишича, илтимоснома чақириб олиниб, Каменшикка нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаш билан чегараланиб қолиш сўралган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?