18 киши Жанубий Судандаги Малакаль шаҳрида жойлашган БМТ тинч аҳолини ҳимоя қилиш лагерига уюштирилган ҳужум қурбони бўлди. Бу ҳақда «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Камида 18 киши ўлдирилган, улардан икки киши маҳаллий ходимларимиз бўлган. Касалхоналарга 36 киши ётқизилди, жабрланганлар келиши давом этмоқда», — дея таъкидланади халқаро ташкилот баёнотида.
БМТ ҳужум арафасида маҳаллий динка ва шиллук халқлари ўртасида тўқнашувлар юз берганини билдирган.
Изоҳ (0)