АҚШ суди Apple корпорациясига Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигининг «Сан-Бернардино мергани» дея ном олган террорчи Саид Фаруқга тегишли iPhone 5c телефонини бузиш юзасидан сўровига жавоб бериш учун қўшимча уч кун муҳлат берди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Мазкур қарор компания, аввал кўзда тутилганидек, 23 февраль эмас, 26 февраль куни жавоб бериши лозимлигини англатади. 16 февраль куни федерал судья Шери Пим бунинг учун 5 иш кунидан иборат вақт ажратганди. Судья қарорига кўра, Apple 2015 йилнинг 2 декабрь куни Сан-Бернардинодаги ногиронларга ёрдам кўрсатиш марказига ҳужум уюштирган ва 14 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Саид Фаруқнинг телефонидаги маълумотлар билан танишиш учун терговчиларга «техник ёдам» кўрсатиши зарур.
Аммо Apple ФҚБга ёрдам беришдан бош тортди. Apple’нинг бу қарорини Google, WhatsApp, Facebook ва Twitter қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)