Етакчиси Марин Ле Пен бўлган Франциянинг «Миллий фронт» партияси Россияга 27 миллион евро кредит ажратиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда партия ғазначиси маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Ғазначининг билдиришича, кредит «Миллий фронт»нинг 2017 йилдаги президентлик ва парламент сайловларидаги иштирокини молиялаштириш учун фойдаланилади.
Маълумотларга кўра, «Миллий фронт» 2014 йилда ҳам Россия билан боғлиқ банклардан биридан 11 миллион евро кредит олган. Франция ОАВ ва сиёсатчилари Марин Ле Пен Россиянинг Украина масаласида тутган йўлини ошкора қўллаб-қувватлагани учун партияга мазкур маблағ берилганини тахмин қилганди.
Изоҳ (0)