Ашхободдан парвоз қилган самолёт бортида вафот этган йўловчи туфайли Москванинг Домодедово аэропортида фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бортида 1965 йилда туғилган йўловчининг дастлабки маълумотларга кўра юрак ва ўпка етишмовчилиги туфайли вафот этганлиги сабабли, Ашхобод ― Минск рейси бўйлаб парвоз қилаётган самолёт Россия пойтахтидаги Домодедово аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Айни пайтда лайнер аэропортда бўлиб, яқин вақт ичида белгиланган йўналиш бўйича парвозини давом этади.
Изоҳ (0)