Ўзбекистонлик Сабина Нажмиддинова ва Рустам Хаметов Ригада январь ойининг охирида бўлиб ўтган «Олтин Карл» халқаро цирк фестивалида «Кумуш Карл»ни қўлга киритди. Бу ҳақда Тошкент цирки маълумоти асосида «Газета.uz» хабар беради.
Ҳисоб бўйича олтинчи фестивалда 15 та мамлакатдан 60 дан ортиқ вакил иштирок этди. «Кумуш Карл» мукофотини ўзбекистонликлардан ташқари россиялик Татьяна Ожиганова ва Денис Ремнёв, шунингдек, украиналик Назар Скаладаний ҳам қўлга киритди.
Танлов Гран-присини россиялик акробатлар Виктория Биляуэр ва Константин Гвоздецкий эгаллади. «Олтин Карл» эса Россия вакиллари Наталья Рукол ва Юрий Волков, Германиядан Бенедикт Бауманн ва Руминиядан Тюдор Ливьюга насиб этди.
Изоҳ (0)