Ўзбекистондаги 89 та акциядорлик жамияти камида 15 фоизлик улушга эга хорижий акциядорларни жалб қилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамасининг 10 февралдаги қарори (pdf)га таяниб.
Ҳужжат орқали устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати тасдиқланди. Улар орасида «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзбектелеком», «Ўзбекистон почтаси», «Матбуот тарқатувчи, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг», «Ўзтадбиркорэкспорт», «Ўзсаноатэкспорт», «Марказий ипподром» ва бошқалар бор.
Рўйхатдан бешта банк — «Асака банк», «Қишлоқ қурилиш банки», «Агробанк», «Ипотека банк» ва «Микрокредитбанк» ўрин олди.
Шунингдек, қарорда устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвсторларга сотиладиган 64 та акциядорлик жамиятларининг рўйхати тасдиқланди. Унга 17 та нефть-газ соҳаси корхоналари, «Ўзбекэнерго» тузилмасидаги 10 та қурилиш компанияси, 9 та вино-ароқ заводи киритилди.
Изоҳ (0)