Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Темур Маҳмудов бугун, 15 февраль куни Тошкент шаҳрида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига қараганда, MY5 телеканалида намойиш этиладиган «Дийдор ширин» кўрсатувининг суратга олиш ишларига ташриф буюрган Темур Маҳмудов ҳамкасблари, таниқли санъаткор даврасида ўтирган чоғида ҳаётдан кўз юмган.
Узоқ йиллар «Глиэр» номидаги махсус академик лицейида ва Ўзбекистон Давлат консерваториясида фаолият юритган Темур Маҳмудов 1943 йилнинг 18 январида таваллуд топган эди.
Изоҳ (0)