Интернетда «Тахтлар ўйини» сериали олтинчи мавсумининг янги тизери пайдо бўлди. Видеода Оқ-Қора уй — сериалдаги ўлим худоси Кўпюзлининг ибодатхонаси акс этган. У ерда сериалнинг вафот этган ва тирик бўлган, шунингдек, тақдири ҳали номаълум бўлган (масалан, Жон Сноу) қаҳрамонлари юзларини кўриш мумкин.
Олтинчи мавсумнинг биринчи серияси 2016 йил 24 апрелда намойиш этилади.