Корея Республикаси ҳукумати Шимолий Кореядан келаётган кемаларнинг ўзига тегишли портларга киришини тақиқлайди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу ва бошқа тақиқ чоралари айни кунларда кўриб чиқилмоқда. Тақиқлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга нисбатан 6 январь ва 7 февраль кунлари ўтказилган ядровий қурол синовлари туфайли санкциялар жорий қилиши билан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан эътиборан Жанубий Кореяда шимолий қўшнисига тегишли кемаларни ўз портларига ва сув ҳудудига киритмаслик борасидаги тақиқ амал қилади. Ўшанда мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Чхонан» корветининг ҳалокати оқибатида 46 денгизчи ҳалок бўлганди. Фожиа Шимолий Корея сув ости кемаси уюштирган ҳужум оқибатида юз бергани тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)