Доғистоннинг Дербент туманидаги полиция постида «Лада Приора» русумли автомашина портлатиб юборилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, полиция томонидан постга келган машина ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, портлаш юз берган. Норасмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир нафар полицияси ҳалок бўлган, унинг икки нафар ҳамкасби жароҳат олган.
Ҳуқуқ-тартибот органи вакилининг таъкидлашича, автомашинада нечта одам бўлганлиги ҳозирча номаълум. Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)